«Бенфика» ҳимоячиси Винисиус билан либос алмашишдан бош тортди
«Бенфика» ҳимоячиси Сидни Лопеш Кабрал Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Реал» билан жавоб учрашувидан сўнг, Мадрид клуби вингери Винисиус Жуниор билан либос алмашишдан бош тортди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Ҳимоячи азалдан Винисиуснинг ўйинига қойил қолиши маълум эди. Бразилиялик футболчи кийим алмаштириш хонасига олиб борувчи йўлакда либос алмашишни таклиф қилган. Бироқ, Кабрал бу масалани ўз клуби раҳбарияти билан муҳокама қилишни лозим топган ва кийим алмаштириш хонасига киргач, бундай ҳаракат жамоа ичида муаммолар келтириб чиқариши ҳамда жамоавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини тушуниб етган.
Ҳимоячи ушбу нияти ўйламай қилинган ҳаракат бўлганини ва бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тан олди.
Аввалроқ, клуб мухлислари ҳимоячини бразилиялик вингер билан либос алмашиш истаги учун кескин танқид қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Винисиус томонидан ирқчиликда айбланган «Бенфика» ҳужумчиси Жанлука Престианни эса мухлисларнинг ушбу танқидига ижобий муносабат билдиради ва ижтимоий тармоқдаги постга «лайк» бостган.