locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бенфика\" Феликсни ижарага олмоқчи

"Челси" эса уни сотишни хоҳламоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бенфика" Феликсни ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

“Челси” клуби “Бенфика” билан ҳужумчи Жоау Феликснинг трансфери бўйича музокараларни олиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида музокалара босқичма-босқич давом этмоқда. Бироқ “бургутлар” 25 ёшли футболчини ижарага олмоқчи. “Челси” эса Феликсни сотишни режалаштирган.

Футболчининг ўзи ҳам Португалияга қайтишга тайёр. Жоаунинг “Челси" билан битими 2031 йилга қадар мўлжалланган.

У 2015-2019 йилларда “Бенфика” тизимида бўлган. 2024 йилда “Челси”га келиб қўшилган. 2025 йилнинг қиш ойида “Милан”га ижарага берилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг