locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» «Челси» ҳимоячиси Тосин Адарабийога қизиқиш билдирмоқда

Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Челси» марказий ҳимоячиси Тосин Адарабийо фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин. Correio da Manhã маълумотига кўра, 28 ёшли футболчига «Бенфика» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Адарабийони жамоага олиб келишни «Бенфика» бош мураббийи Марку Силва шахсан истамоқда. Португалиялик мутахассис ҳимоячининг имкониятларини яхши билади, чунки улар аввалроқ Лондоннинг «Фулҳэм» клубида бирга ишлаган.

Адарабийо ўтган мавсум «Челси» сафида барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳозирча «Бенфика» томонидан «Челси»га расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ, бироқ Адарабийо Португалия клубининг трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг