locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бен Уайт учун мавсум якунланди

У «Вест Хэм Юнайтед»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бен Уайт учун мавсум якунланди
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳимоячиси Бен Уайт Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган «Вест Хэм Юнайтед» (1:0) билан ўйинда тизза жароҳати олди ва мавсум охирига қадар майдонга қайтолмайди.

«Вест Хэм Юнайтед»га қарши якшанба ўйинидан сўнг ўтказилган қўшимча текширувлар ва мутахассислар билан маслаҳатлар Бен Уайтнинг тизза медиал боғламларида жиддий жароҳат олганини тасдиқлади ва шу сабабли у мавсум охирига қадар майдонга қайтмайди.
Ҳозирда тиббий жамоамиз Беннинг тикланиши ва реабилитацияси билан шуғулланмоқда, барча эътибор Беннинг мавсумдан олдинги тайёргарлик даврига тайёр бўлишига қаратилган», – деб хабар бермоқда «Арсенал»нинг расмий сайти.

36 турдан сўнг «Арсенал» 79 очко билан АПЛ жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Манчестер Сити» (74 очко) бир ўйини қолган ҳолда беш очкога ортда қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг