locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бэмфорд «Шеффилд Юнайтед»га ўтди

32 ёшли форвард ўтган ёзда “Лидс” билан хайрлашганидан бери жамоасиз эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бэмфорд «Шеффилд Юнайтед»га ўтди
Фото: Шеффилд Юнайтед

“Шеффилд Юнайтед” Патрик Бэмфорнинг трансферини эълон қилди.

32 ёшли форвард ўтган ёзда “Лидс” билан хайрлашганидан бери жамоасиз эди. У “Шеффилд Юнайтед” билан 2026 йил январгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот учун, “Шеффилд” Чемпионшипда 15 ўйинда 10 очко тўплаб, 24 жамоа орасида 22-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бэмфорд 2018 йилдан бери “Лидс”да ўйнарди. Ҳужумчи ўтган мавсумда Чемпионшипда 17 та ўйин ўтказиб, бирорта гол урмаганди.

Форвард фаолияти давомида “Мидлсбро”, “Норвич”, “Бёрнли”, “Дерби Каунти” ва “Милтон Кинс” клубларида тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг