locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бьелса ЖЧ–2026дан кейин Уругвай термасини тарк этади

70 ёшли мураббий Уругвай терма жамоасини 2023 йилдан бери бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бьелса ЖЧ–2026дан кейин Уругвай термасини тарк этади
ФОТО: Getty images

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоани тарк этишини маълум қилди.

«Бизнинг ишимиз жаҳон чемпионати билан якунланади. Менга ушбу мусобақадан баҳра олиш имконини бергани учун Уругвайга миннатдорман», — деган мутахассис. Унинг сўзларини журналист Germán García Grova ижтимоий тармоқда келтирган.

70 ёшли мураббий Уругвай терма жамоасини 2023 йилдан бери бошқариб келмоқда. ЖЧ–2026да уругвайликлар Н гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Испания, Кабо-Верде ва Саудия Арабистони қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг