locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингемсиз, аммо беш янги футболчи билан: “Реал”нинг “Эспаньол”га қарши тахминий таркиби маълум

Тахминларга кўра, “Реал” 4-2-3-1 схемасида ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бугун Ла Лигадаги янги мавсумини “Эспаньол”га қарши сафар учрашуви билан бошлайди. Мазкур баҳс Жозе Моуринью учун Мадрид клубига қайтганидан кейинги илк расмий ўйин бўлади. Испания матбуоти португалиялик мутахассис майдонга тушириши мумкин бўлган асосий таркибни эълон қилди.

Тахминларга кўра, “Реал” 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. Дарвозани Тибо Куртуа қўриқлайди. Ҳимояда Марк Кукурелья, Дин Хейсен, Ибрахима Конате ва Дензел Дюмфрис, ярим ҳимояда эса Бернардо Силва ҳамда Федерико Валверде ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Ҳужумкор чизиқда Винисиус Жуниор, Арда Гюлер ва Ян Диоманде жой олиши, марказий ҳужумчи вазифасини эса Килиан Мбаппе бажариши мумкин. Шу тариқа, ёзда жамоага қўшилган футболчилардан Кукурелья, Конате, Дюмфрис, Бернардо Силва ва Диоманде илк турдаёқ асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жуд Беллингем учрашувни захира ўриндиғида бошлаши тахмин қилинмоқда. Эндрик ва Орельен Тчуамени эса ушбу баҳс учун қайдномага киритилмаган. “Эспаньол” — “Реал Мадрид” учрашуви 22-август куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг