locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем: «Винисиус жамоага халақит бермаяпти»

«Реал» яримҳимоячиси бразилиялик жамоадоши ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

«Мен Винисиусни ҳар куни кўраман — у ҳанузгача жуда ижобий кайфиятда. У жамоага ҳам, биз қуряпган тизимга ҳам ҳеч қандай зарар етказмаяпти. Вини билан муносабатларим жуда яхши ва агар у жамоа сифатида бизга халақит бераётганини ҳис қилсам, албатта, унга айтган бўлардим. Аммо мен бундай деб ўйламайман… Бош мураббий масаласига келсак, барчамиз унга 100 фоиз ишонамиз», — дея Беллингемнинг сўзларини келтиради ESPN.

Аввалроқ Винисиус «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг