Беллингем Родригонинг жароҳатига муносабат билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадоши Родриго Гоэснинг оғир жароҳати ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Хетафе»га (0:1) қарши ўйинда тиззасининг хочсимон боғламлари ва менискини ёрилиб олган эди.
«Ҳаммамиз сен биланмиз, биродар. Сен ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтасан», — деб ёзди Беллингем ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
«Қироллик клуби» Родригоннинг жароҳати ҳақида сешанба, 3 март куни расмий баёнот берди. ОАВ хабарларига кўра, ҳужумчи тахминан 10 ой давомида майдонга туша олмайди. Бу эса унинг ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиганини англатади.
Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 млн еврони ташкил этади.