Беллингем «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Футболчи жароҳатидан тикланишга улгурган.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яқинлашиб келаётган “Реал Соседад”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда журналист Марио Кортеж хабар берди.
Манбага кўра,англиялик футболчи елкасини операция қилганидан сўнг тикланиш жараёнини якунлаган бўлса-да, Хаби Алонсо уни хавф остига қўймоқчи эмас.
Шунингдек, ҳужумчи Эндрик ва чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди ҳам жамоага ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, “Реал Сосьедад” ва “Реал” ўртасидаги учрашув 13 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 19:15 старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист