locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем: «Мен ҳар куни профессионалликни сақлаб қоламан, қолган барча гаплар эса — сафсата»

«Реал» яримҳимоячиси футболдан ташқари ҳаёти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингем УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб учрашуви олдидан ўзининг майдон ташқарисидаги гўёки носпортча хулқ-атвори ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

«Бу ҳақда аввал ҳам айтган бўлсам керак: шахсий ҳаётни профессионал фаолият билан аралаштириб юбормаслик лозим. Гўёки мен кўп спиртли ичимлик истеъмол қилганим ва кўнгилочар масканларга тез-тез бориб турганим ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқалди. Буларнинг ҳеч бири ҳақиқат эмас. Мен ҳар куни профессионалликни сақлаб қоламан, қолган барча гаплар эса — сафсата», — деди Беллингем.

Маълумот учун, Беллингем жорий мавсумда клуб миқёсида ўтказилган 32 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг