locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем: “Биз бор-йўғи учта гол ўтказиб юбордик”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Беллингем: “Биз бор-йўғи учта гол ўтказиб юбордик”
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЕЧЛ 1/4 финалида “Арсенал”дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди - 3:0.

“Биз бор-йўғи учта гол ўтказиб юбордик. Бу омад. Биз бу ўйинда ғалаба қозона олмасдик. Бу ҳақиқат.

“Арсенал” жуда яхши ўйнади. Тўғри, уларнинг иккита голи жарима зарбасидан урилди, аммо улар бундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди.

Ҳали олдинда жавоб ўйини бор ва биз унда ғалаба қозонамиз деган умиддаман”, - дейди Беллингем.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Арсенал” ўртасидаги жавоб ўйини 16-апрел куни Мадрид шаҳрида жойлашган “Бернабеу” стадионида старт олади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг