locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем Англия миллий жамоасида «дахлсиз» номини йўқотди

Томас Тухел бўлажак Жаҳон чемпионатида Морган Рожерсга таяниш кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Беллингем утратил статус «неприкосновенного» в сборной Англии
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингемга Англия терма жамоасида унинг ўрни энди «дахлсиз» эмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, футболчига миллий жамоадаги асосий таркибдан кафолатланган жойи йўқлиги уқтирилган. Агар Жуднинг ўйини яхшиланмаса, бош мураббий Томас Тухел бўлажак Жаҳон чемпионатида «Астон Вилла» хавбеки Морган Рожерсга таяниш кутилмоқда.

Беллингем ҳозирга қадар Англия терма жамоаси сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 10 та самарали узатмани амалга оширган. Жорий мавсумда «Реал» сафида у барча мусобақаларда 28 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг