locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бельгияда терма жамоа бош мураббийлигига асосий номзод маълум бўлди

Аввалроқ Бельгия футбол ассоциацияси амалдаги бош мураббий Руди Гарсия билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини расман эълон қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бельгия футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи лавозимига асосий номзодни аниқлади. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ушбу лавозимга энг асосий даъвогар сифатида нидерландиялик мутахассис Марк ван Боммел кўрилмоқда.

Аввалроқ Бельгия футбол ассоциацияси амалдаги бош мураббий Руди Гарсия билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини расман эълон қилганди. Франциялик мутахассиснинг шартномаси 2026 йил 31 июлда якунланади ва томонлар уни узайтирмасликка келишиб олди.

De Telegraaf нашри маълумотига кўра, айни пайтда Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигига энг асосий номзод ҳисобланмоқда. 48 ёшли мутахассис сўнгги бор Бельгиянинг "Антверпен" клубини бошқарган ва у билан мамлакат чемпионлиги ҳамда Кубогини қўлга киритган.

Бельгия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб бориб, кейинчалик турнир ғолибига айланган Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг