locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бельгия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Глен Де Бук 54 ёшида вафот этди

Бунга инсульт сабаб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Андерлехт» ва Бельгия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Глен Де Бук мияга қон қуйилиши (инсульт) оқибатида ҳаётдан кўз юмди. RMC Sport хабарига кўра, у Антверпенда душанба кечаси вафот этган.

Собиқ футболчининг оиласи маълумотига кўра, у уйида бўлган пайтда кучли мия қон кетиши юз берди. Натижада у чуқур комага тушиб, ўзини тика олмай вафот этди.

Глен Де Бук фаолияти давомида Бельгия миллий жамоаси сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, у мураббийлик фаолиятини бошлаган ва сўнгги клуб сифатида «Кортрейк»да ишлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг