Бельгия чемпионати. Ўринбоев бир бўлим ўйнаган баҳсда «Антверпен» мағлуб бўлди
Муҳаммадали захирадан майдонга тушди.
Фото: Royal Antverpen
Ўзбекистон U23 терма жамоаси сардори Муҳаммадали Ўринбоев ҳаракат қилаётган "Антверпен" Бельгия чемпионати 7-турида "Гент"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўзбекистонлик футболчи иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушди.
Бу натижадан сўнг "Антверпен" 9 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда. "Гент" 8 очко билан 8-поғонада.
Бельгия чемпионати. 6-тур
Антверпен — Гент 1:2
Голлар: Божинов (36) — Скурас (45+2), Самойс (47).
Розикжон Султонмуродов
Журналист