locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бектемир Абдуманнонов – «Динамо» футболчиси

Футболчи бир йиллик битим имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бектемир Абдуманнонов – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

2026 йилги янги футбол мавсуми олдидан Суперлиганинг энг иқтидорли яримҳимоячиларидан бири Бектемир Абдуманнонов расман «Динамо» футболчисига айланганини маълум қиламиз.

23 ёшли яримҳимоячи жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида қатнашмоқда ва куни кеча «Динамо» ПФК билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Абдуманнонов дастлаб «Металлург» ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, сўнгги уч мавсумни «Андижон» сафида ўтказди. Хусусан, 2025 йилги мавсумда андижонликлар билан Суперлигада 11-ўринни эгаллаган бўлса-да, Суперлигадаги 30 ўйинда 4та гол ва 8та ассист қайд этган.

Маълумотнома:
Бектемир Абдуманнонов
Туғилган жойи: Бахмал тумани, Жиззах вилояти.
Туғилган санаси: 12 июл, 2002 йил
Амплуаси: ҳужумкор яримҳимоячи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг