locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекор қилинган гол эпизодига Отаменди симуляция қилганми?

Испаниянинг бекор қилинган голи олдидан аргентиналик ҳимоячи Николас Отаменди рақиб билан тўқнашувни бўрттириб кўрсатган бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги энг баҳсли вазиятлардан бири юзасидан янги тафсилотлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Испаниянинг бекор қилинган голи олдидан аргентиналик ҳимоячи Николас Отаменди рақиб билан тўқнашувни бўрттириб кўрсатган бўлиши мумкин. Такрорий лавҳалар ва айрим ҳакамлик мутахассислари фикрича, Микел Мерининг оёғи Отамендига жиддий таъсир кўрсатмаган, бироқ ҳимоячи вазиятни оғирлаштириб кўрсатган.

Шу сабабли, Нико Уилямс киритган гол қоидбузарлик сабаб бекор қилингани футбол жамоатчилиги орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим экспертлар VAR ҳакамларини нотўғри қарор чиқарган деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, финалнинг асосий вақтида Испаниянинг бир голи бекор қилинган бўлса-да, жамоа қўшимча бўлимларда Ферран Торреснинг голи эвазига Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионига айланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг