locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекободлик ёш футболчилар Қирғизистонда ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда

Турнирда 2011–2012-йилларда туғилган футболчилар иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бекободлик ёш футболчилар Қирғизистонда ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда
Фото: Металлург ПФК

Қирғизистон Республикасида 2011–2012-йилларда туғилган футболчилар ўртасида “barca Adademy Manas CUP 2025” халқаро мусобақаси старт олди. Турнирда Ўзбекистон номидан Бекобод шаҳрининг “Металлург” футбол жамоаси тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда.

Жўшқин Атабеков ҳамда Бекзод Турдиқулов мураббийлигидаги жамоамиз дастлабки босқичда муваффақиятли натижаларни қўлга киритишмоқда. Жумладан, биринчи турда “Келечек” жамоасини 9:0 ҳисобида, иккинчи турда эса “Афим” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Жамоамиз ҳужумчиси Арслан Атаназаров ҳозирча 6 та гол билан мусобақанинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди. Шунингдек, Муҳаммад Алануров 3 та, Давлат Турдимуродов ва Комил Мирзамуродов эса биттадан гол муаллифи бўлишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг