Бекободга катта футболни қайтариш йўлида
Бекобод шаҳрида жойлашган “Металлург” футбол академияси катта мураббийи Илёс Қурбонов Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Миллий футбол марказида бўлди. Ташриф давомида мураббий УФА техник директори Гий Киала ҳамда УФА Нуфузли ёшлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бахром Умаров билан учрашди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида томонлар Бекободда футбол инфратузилмасини мустаҳкамлаш, ёш футболчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва академия фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, УФА ва “Металлург” академияси ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш борасида музокара олиб борилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, футболчилар тайёрлаш жараёнида замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда Бекобод футболини юқори савияда ривожлантириш бўйича келгуси режаларни белгилаб олдилар.