locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекободдаги спорт муассасаларининг фаолияти ўрганилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бекободдаги спорт муассасаларининг фаолияти ўрганилди
ФОТО: Olympic.uz

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳудудлардаги инфратузилмани ўрганишда давом этмоқда. Бугун расмийлар Тошкент вилояти Бекобод туманига ташриф буюришди.

Мутасаддилар Бекобод туман спорт мактаби, сўнг Марказий футбол ўйингоҳи, “Гулистон” МФЙда жойлашган сузиш ҳавзаси, сув спорти турларига ихтисослашган спорт мактабининг эшкак эшиш базасида бўлиб, у ерда ёшларга яратилган шароитларни ўрганишди.

Шунингдек, 39-сон умумтаълим мактабида аҳоли мурожаати асосида қурилган “Универсал спорт мактаби”нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди. Қолаверса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича “Долзарб 90 кунлик” доирасида ташкил қилинаётган спорт мусобақаларини кўздан кечиришди. Ташриф доирасида спорт муассасаларига замонавий инвентарлар ҳам топширилди.

Расмийлар ҳар бир муассасанинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, мутахассислар малакасини ошириш борасида ўз тавсияларини беришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг