locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекҳем Буюк Британия қироли томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди

Мазкур юксак унвон унга спортдаги хизматлари ва хайрия фаолияти учун берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бекҳем Буюк Британия қироли томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди
ФОТО: Getty Images

Англия миллий жамоасининг собиқ сардори, «Реал» ва «МЮ» клубларининг афсонаси Девид Бекҳем Буюк Британия қироли Карл III томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди. Маросим 4 ноябр куни эрталаб бўлиб ўтди.

Мазкур юксак унвон Бекҳемга спортдаги хизматлари ва хайрия фаолияти учун берилди. У 2005 йилдан буён UNICEF'нинг эзгу ниятлар элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2015 йили эса у «7 Fund» номли ўзининг хайрия жамғармасини ташкил этган бўлиб, у бутун дунёдаги ночор болаларга ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Футболчилик фаолияти давомида Бекҳем «МЮ», «Реал», «Престон», «Лос-Анжелес Гэлакси», «Милан» ва «ПСЖ» клублари шарафини ҳимоя қилган. У профессионал футболни 2013 йили якунлаган, ҳозир эса «Интер Майами» клуби президенти ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг