Бека Харшиладзе — «Шўртан»нинг янги аъзоси
У жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.
Фото: Шўртан ПФК
Суперлигага қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Шўртан грузиялик ҳимоячи Бека Харшиладзе билан таркибини кучайтирди.
Фаолиятининг асосий қисмини Грузияда ўтказган 25 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси Грузиянинг “Сиони Болниси” бўлган. У жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.
“Ишончимиз комилки, Бека ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган вазифаларни бажаришда муносиб ҳисса қўшади”, — дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист