locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бейл Алонсонинг истеъфоси ҳақида: «Ажабланмадим, «Реал» қандай ишлашини яхши биламан»

Мадрид клуби собиқ ҳужумчиси мураббийлар алмашинуви ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм», Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Уэльс терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Гарет Бейл Хаби Алонсонинг «қаймоқранглилар» бош мураббийи лавозимидан истеъфоси борасида фикр билдирди.

«Хаби? Мен бунга ажабланмадим. «Реал» қандай ишлашини жуда яхши биламан. Агар натижа бўлмаса, сени ишдан бўшатишади», — дея Бейлнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис «Реал»ни 2025 йил ёзидан бери бошқариб келаётганди. Бунгача у Германиянинг «Байер» клубида фаолият юритган. Хаби Алонсонинг ўрнини мадридликларнинг яна бир собиқ футболчиси — Альваро Арбелоа эгаллади.

Испания чемпионатида «Реал» ҳозирда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 20 та учрашувдан сўнг мадридликлар 48 очко жамғарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг