locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бехруз Абдуллаев — «Гулистон» футболчиси

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бехруз Абдуллаев — «Гулистон» футболчиси
photo: Guliston FK

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Бехруз Абдуллаев билан шартнома имзоланганини маълум қилади.

Иқтидорли ҳужумчи «Металлург» ёшлари ва «Олимпик-МобиУз»да ўйнаган. Бекобод клуби сафида 2023-йилда U-21 турнирида 22 та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлган. Ўзбекистон U-21 жамоаси билан 2024-йилда CAFA мусобақасида 3-ўринни эгаллаган ва 2 та гол урган.

Бехруз Абдуллаевнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 31.07.2005
Амплуаси: Ҳужумчи.
Ўйнаган жамоалари: «Металлург» (2023-2024), «Олимпик-МобиУз» (2025).

Ишонамизки, Абдуллаев «Гулистон» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари ҳамда голлари билан барчанинг ишончини оқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг