Баxtiyor Ашурматов: Гулистонга катта футбол қайтгани билан табриклайман
Sonyc X бош мураббийи Ўзбекистон кубоги доирасидаги Гулистонга қарши баҳсдан кейин фикр билдирди.
"Гулистонга катта футбол қайтгани билан табриклайман. Улар ўз олдига юқори мақсад қўйилгани кўриниб турибди. Йигитларга эътироз билдирмайман. Кураш олиб бордик, рақиб 10 киши бўлиб қолганида вазиятлар ҳам яратдик.
Учрашувдан аввал майда хатолар голга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган эдим. Афсуски, иккита қўпол хато голга олиб келди ва енгилдик. Биз ҳафтада икки бор шуғулланамиз ва кунига 2 маҳал машғулот ўтказувчи жамоага жисмоний жиҳатдан ортда қолишимиз табиий. Баҳс сўнгида бир киши кўп ҳаракат қилган бўлсак-да бу нарса ўйинда унчалик ҳам сезилмагани бунга мисол. Қолаверса, бугун майдонга тушган 4-5 нафар футболчини 1 ҳафта олдин жамоага жалб этдик ва истаймизми йўқми улар у қадар киришиб кетолгани йўқ. Натижа ижобий бўлмаган бўлса ҳам йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун борини бериб ўйнади",-деди мутахассис.