«Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси 83 ёшида вафот этди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ ҳимоячиси Петер Купфершмидт оламдан ўтди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, собиқ футболчи 83 ёшида уйида, оила аъзолари билан бирга, тинч ҳолда вафот этди.
«Биз бу янгиликдан чуқур қайғудамиз. Петер Купфершмидт «Бавария» авлодига мансуб ажралмас шахслардан бири бўлиб, бугунги кунимиздаги барча ютуқларимизнинг пойдевори бўлган. 1965 йилда юқори лигага чиқиш бутун жамоанинг асосини яратган эди. Мен ўзим шу ҳафта душанба куни бўлиб ўтган жамоамизнинг Рождество кечаси тадбирида у билан суҳбатлашдим; биз доимо унинг хотирасини сақлаймиз.
Петер Купфершмидт клубимиз тарихининг муҳим қисмидир. Уни исмини эшитган ҳар бир киши «Бавария» бугунги каби кучли клубга айланганини эслайди. Бизнинг фикримиз унинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинлари билан бирга», — деди «Бавария» президенти Герберт Хайнер клубнинг расмий сайтига.