«Бавария»нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
У Луис Диас ва Харри Кейнни ортда қолдирди.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби мухлислари овоз бериши натижасида Майкл Олисе август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жорий мавсумнинг дастлабки тўрт расмий ўйинида франциялик вингер тўртта голга муаллифлик қилди.
У “Лейпциг”га қарши баҳсда дубль қайд этди, Германия Кубогида “Вехен” (Висбаден) дарвозасини ишғол қилди ҳамда “Аугсбург”га қарши сафар ўйинидаги ғалабага ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
Мухлислар овози натижасида у 41,2% кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади. Унинг ортидан Луис Диас (18,5%) ва Харри Кейн (15,9%) қайд этилди.
Шу тариқа, Майкл Олисе янги Бундеслига мавсумида ой футболчиси мукофотига сазовор бўлган илк футболчига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист