locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария»да Кейннинг келажаги бўйича баёнот берилди

Амалдаги шартнома 32 ёшли Кейнни "Бавария" билан 2027-йилнинг ўрталарига қадар боғлаб туради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария»да Кейннинг келажаги бўйича баёнот берилди
ФОТО: Getty images

"Бавария" кузатув кенгаши аъзоси Карл-Ҳайнс Руменигге ҳужумчи Харри Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Амалдаги шартнома 32 ёшли Кейнни "Бавария" билан 2027-йилнинг ўрталарига қадар боғлаб туради.

"Кейннинг шартномасида товон пули ҳақидаги банд борлиги маълум. У буни фаоллаштирмади ва шу орқали Мюнхенда аниқ қолишини билдирди. Энди спорт блоги раҳбарияти мавсум якунланганидан сўнг у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боради", - деди Руменигге T-Online нашрига.

Венсан Компани бошчилигидаги "Бавария" ҳозирда Чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 28-апрель, сешанба куни ўйнайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг