«Бавария» жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Мюнхенликлар ЙЧЛ доирасида «Арсенал»га имкониятни бой берди.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Арсенал»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа мюнхенликлар 2025/2026 йилги мавсумдаги илк мағлубиятини қайд этди.
Бунгача Венсан Компания бошқарувидаги жамоа 18 та ўйин ўтказиб, 17 марта ғалаба қозонган ва фақат бир марта дуранг билан чекланганди.
Немис клуби ҳозирда Чемпионлар лигаси умумий жадвалида 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Босқич якунланишига ҳали уч тур қолган.
Германия чемпионатида эса «Бавария» 11 учрашувдан сўнг 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва яқин таъқибчи «RB Лейпциг»дан 6 очко олдинда.
Насрулло Каримов
Журналист