locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Жексоннинг ижараси учун 15 млн евро таклиф қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Жексоннинг ижараси учун 15 млн евро таклиф қилди
Фото: Getty Images

"Бавария" ва "Челси" ҳужумчи Николас Жексон бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Мюнхен клуби 24 ёшли сенегаллик форварднинг ижараси учун “Челси”га 15 миллион евро таклиф қилди.

Шунингдек, “Бавария” унинг маошини ҳам тўлиқ қоплаб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олган. Шартномада трансферни тўлиқ сотиб олиш банди ҳам киритилади.

Лондон клуби ушбу таклифга ҳозирча ҳеч қандай жавоб қайтарганича йўқ.

Transfermarkt сайтидаги Николас Жексоннинг тахминий нархи - 50 млн евро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг