«Бавария» Жексонни сотиб олмасликка қарор қилди
24 ёшли сенегалликнинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда
ФОТО: Getty images
"Бавария" клуби форварди Николас Жексон мавсум якунлангач, "Челси"га қайтади. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар бермоқда.
Манбага кўра, Жексон ўз ўйини билан "Бавария"ни ҳайратда қолдира олмаган.
Шу сабаб клуб раҳбарияти сенегаллик форвардни сотиб олмасликка қарор қилган.
"Бавария" Харри Кейннинг ўрнини вақти-вақти билан тўлдириб турадиган янги ҳужумчи қидирмоқда.
"Бавария" Жексонни ўтган йилнинг сентябрида ижарага олган эди. Жамоа таркибида у 21 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали мутахассислари 24 ёшли сенегалликнинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда
Розикжон Султонмуродов
Журналист