«Бавария» Жексон бўйича бир қарорга келган
"Бавария" Николас Жексонни сентябрь ойида "Челси"дан жорий мавсум охиригача ижарага олган эди.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби “Челси”дан ижарага олинган ҳужумчи Николас Жексонни сотиб олиш имкониятидан фойдаланмоқчи эмас. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, “Бавария" ҳужумчини сотиб олиш имкониятини фаоллаштириши эҳтимолдан йироқ.
Премьер-лига ва А Серия клублари, шунингдек, "Галатасарой" Жексонни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
"Бавария" Николас Жексонни сентябрь ойида "Челси"дан жорий мавсум охиригача ижарага олган эди.
Сенегаллик ҳужумчи жорий мавсумда Мюнхен клуби сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист