locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Жексон бўйича бир қарорга келди

Томонлар ўртасида тузилган шартномада сотиб олиш мажбурияти бор эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Жексон бўйича бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

“Бавария” клуби “Челси” форварди Николас Жексонни сотиб олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Abendzeitung нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида тузилган шартномада сотиб олиш мажбурияти бор эди.

Мюнхенликлар ҳужумчини Бундеслига ва Чемпионлар Лигасида 40 та ўйинда камида 45 дақиқа майдонда бўлса, 65 миллион еврога сотиб олишлари шарт эди. Аммо сенегаллик футболчи бу шартни энди ҳатто назарий жиҳатдан ҳам бажара олмайди.

Германия гранди ҳали ҳам ўз хоҳишига кўра Николас Жексон трансферини амалга ошириши мумкин, бироқ клуб маъмурияти буни режалаштирмаётганини маълум қилди. 24 ёшли футболчи Венсан Компани жамоаси таркибида барча мусобақаларда 14 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва битта гол узатмасини амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг