“Бавария” Жанубий Кореяда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Мазкур учрашув “Бавария”нинг янги мавсум олдидан олиб бораётган тайёргарлик жараёнининг бир қисми бўлди.
Фото: Getty Images
Мюнхеннинг “Бавария” клуби мавсумолди тайёргарлиги доирасида Жанубий Кореянинг “Jeju United” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Согвипхо шаҳридаги “Jeju World Cup” стадионида бўлиб ўтган баҳс Германия клуби фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Фелипе Чавес “Бавария”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Ли Чанг Мин мезбонлар сафида мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлим якунланишига оз вақт қолганида Бастиан Ассумо Жоау Палиньянинг узатмасидан сўнг гол уриб, “Бавария”га яна устунликни қайтариб берди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва мюнхенликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолди.
Мазкур учрашув “Бавария”нинг янги мавсум олдидан олиб бораётган тайёргарлик жараёнининг бир қисми бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист