locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” ўз таркибини “Ливерпуль” вингери билан кучайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Бавария” ўз таркибини “Ливерпуль” вингери билан кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Ливерпуль” вингери Коди Гакпога қизиқиш билдирмоқда ва уни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, голландиялик футболчи “Бавария”нинг чап қанот ҳужумчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатидан жой олган.

“Бавария”, шунингдек, “Брайтон”дан Каору Митома ва “Милан”дан Рафаэл Леауга ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ Гакпога қизиқиш ҳали-ҳануз сақланиб қолмоқда ва томонлар ўртасида алоқалар мавжуд.

Қайд этилишича, Гакпога муносиб таклиф тушса, “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин. 26 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Гакпо ўтган мавсум Премьер-лигада 35 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг