«Бавария» ўз сафини 23 ёшли ҳужумчи билан кучайтирмоқчи
Ушбу трансфер тахминан 30 миллион евроға баҳоланиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Хоффенҳайм» сафида тўп суриб келаётган 23 ёшли ҳужумчи Фисник Аслани билан қизиқмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри журналист Кристиан Фалкка таянадиган хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Хоффенҳайм» футболчини сотиш орқали тахминан 30 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Таъкидланишича, Аслани Бундеслигага мослашган, иқтидорли ҳужумчи сифатида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва учта голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист