\"Бавария\" ёзги трансфер ойнасини якунлаганини маълум қилди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзги трансфер ойнасининг қолган қисмидан янги футболчиларни харид қилишни режалаштирмаётганини расман маълум қилди.
Клубнинг спорт бўйича бошқарув аъзоси Макс Эберлнинг таъкидлашича, жамоа таркиби шакллантириб бўлинган ва ҳозирги таркиб мураббийлар штабига тўлиқ маъқул келмоқда. Унинг сўзларига кўра, трансфер бозорида фавқулодда вазият юзага келмаса, янги футболчилар олиб келинмайди.
"Бавария" ушбу трансфер ойнасида бир қатор муҳим трансферларни амалга оширди ва эндиликда асосий эътиборини янги мавсумга тайёргарликка қаратган. Клуб раҳбарияти мавжуд футболчилар билан барча мусобақаларда юқори натижаларга эришиш мумкинлигига ишонмоқда.
Шу тариқа, "Бавария" трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна янги футболчиларни харид қилиши ҳақидаги миш-мишларга амалда нуқта қўйди.