«Бавария» Ямални сотиб олмоқчи бўлган
Bild нашри бу ҳақда хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Бавария” бир неча йил олдин “Барселона” вингери Ламин Ямални ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манбага кўра, 2022 йилда "Бавария" вакиллари ҳатто Ямалнинг собиқ агенти Иван де ла Пенья билан Мадридда махфий учрашувлар ўтказган.
Мюнхенликларнинг режаси қуйидагича эди: футболчининг оиласини Германияга олиб келиш, Ламиннинг 16 ёшга тўлишини кутиш ва тахминан 5 миллион евро миқдоридаги товон пули билан таъминлаш.
Бироқ, келишув охирги босқичда, юлдузли агент Жорже Мендеш ишга аралашганида барбод бўлди. У Ямалнинг янги агентига айланди ва "Бавария"ни футболчини сотиб олиш умидидан маҳрум қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист