«Бавария» Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи
25 ёшли футболчининг "кекса синьора" билан амалдаги келишуви яқин ёзда ўз ниҳоясига етади.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар клуби вакиллари ушбу трансфер бўйича дастлабки музокараларни ўтказиб бўлишган.
25 ёшли футболчининг "кекса синьора" билан амалдаги келишуви яқин ёзда ўз ниҳоясига етади.
Шунингдек, унга “Атлетико” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Влахович барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист