locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Упамеканога янги шартнома бўйича сўнгги таклифни берди

Энди футболчи қолиш ёки кетишдан бирини танлаши керак.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» клуби ҳимоячи Дайот Упамекано билан янги шартнома бўйича якуний таклифини берди ва уни яхшилаш ниятида эмас. Бу ҳақда журналист Флориан Платтенберг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, клуб футболчига охирги таклифни тақдим этган — Упамекано уни қабул қилиши ёки рад этиши керак. Мюнхен клуби аниқ муддат белгиламаган, бироқ ўз режалари устида ишлашни давом эттириш учун тезроқ жавоб олишга умид қилмоқда.

«Бавария» ҳимоячига йилига 20 млн евро маош таклиф қилмоқда. Шунингдек, шартномақа футболчини сотиб олиш банди киритилган бўлиб, у янги келишувнинг иккинчи мавсумида кучга киради.

Упамекано «Бавария»га 2021 йил ёзида «RB Лейпциг»дан келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг