«Бавария» Упамеканога ўринбосар топди
Германиялик ҳимоячиси мюнхенликлар сафини тарк этишга яқин турибди.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ливерпул» марказий ҳимоячиси Ибрахима Конатега қизиқиш билдираётгани ва унга алоқада бўлгани ҳақида BILD нашрига таянигаи Bayern & Germany нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Бавария» 26 ёшли франциялик футболчини Деё Упамекано клубни тарк этган тақдирда унинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, Конатенинг вакиллари ҳозирда Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда «ПСЖ» билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Конате жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 55 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист