«Бавария» Упамекано билан якуний музокарани ўтказади
Упамеканонинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби ҳимоячи Дайот Упамекано билан якуний музокарани ўтказишни режалаштирмоқда.
Bild хабарига кўра, франциялик футболчи жамоада қолишни истайди, аммо маош ва бонуслар борасида томонлар ҳали келишолганича йўқ.
Упамеканонинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади. Янги келишувга кўра, футболчи йилига 15 миллион евро атрофида маош ва юқори бонуслар сўрамоқда. Ҳозирда унинг маоши тахминан 10 миллион еврони ташкил қилади.
Агар томонлар келишувга эриша олмаса, Упамекано 2025 йил январидан хорижий клублар билан олдиндан шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист