«Бавария» Упамекано билан шартномани узайтирмоқчи
Бироқ томонлар ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш йўқ.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби француз ҳимоячиси Дайо Упамекано билан шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар футболчини жамоа сафида сақлаб қолишни истамоқда.
Бироқ томонлар ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш йўқ.
Бундан “Реал” фойдаланиб қолмоқчи. Мадрид клуби Дайо билан ҳимоядаги муаммоларини ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда иштирок этган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист