locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Уисдом Майкни “Брюгге”га сотди

У асосан вингер позициясида ҳаракат қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Уисдом Майк фаолиятини Бельгиянинг “Брюгге” клубида давом эттиради. Трансфер Мюнхен клуби томонидан расман эълон қилинди.

Майк “Бавария” тизимига 2022-йил ёзида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” академиясидан келиб қўшилган. У асосан вингер позициясида ҳаракат қилади.

2025/26-мавсумда ёш футболчи “Бавария” сафида Бундеслигада 4 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар Лигасида ҳам битта ўйинда иштирок этган.

Маълумот учун, Transfermarkt Уисдом Майкнинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг