locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Стоунзни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Жон 2016 йил ёзидан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Стоунзни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Бавария” клуби “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунзни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манбага кўра, агар мюнхенликлар футболчига жиддий қизиқиш билдирса, 31 ёшли ҳимоячини эркин агент сифатида трансфер қилиш имконияти юқори баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, Жон Стоунз 2016 йил ёзидан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 та ўйинда иштирок этган, бироқ ҳали гол ёки голли узатма қайд этмаган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг