«Бавария» спорт директори Упамекано билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
Мутахассисга кўра, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» спорт директори Кристоф Фроинд жамоа ҳимоячиси Деё Упамекано билан шартномани узайтириш бўйича давом этаётган музокаралар ҳақида фикр билдирди.
«Сир эмас, асосий мақсадимиз — Упамекано билан шартномани узайтириш. Унинг хизматларига кўплаб клублар қизиқаяётганига ажабланмаса ҳам бўлади, чунки у дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири.
Биз унинг «Бавария»да узоқ йиллар қолишини истаймиз. У бу ерда ўзини уйидагидек ҳис қилади. Ҳозирча янгилик йўқ, музокаралар давом этмоқда», — деди Фроинд.
Маълумот учун, Упамекано жорий мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист