locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Боруссия Д” марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар берди.

Аммо "Бавария" ҳозирча расмий таклиф билан чиқишга шошилмаяпти, чунки клуб ўз ҳимоячиси Дайо Упамекано билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритишни кутмоқда.

Агар франциялик ҳимоячи янги шартномага рози бўлса, Шлоттербекнинг трансфери амалга ошмайди.

Нико жорий мавсум "қора-сариқлар" сафида 16 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг