\"Бавария\" Шешкони сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенжамин Шешко фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин, дея хабар берди Bild нашри.
Манбага кўра, Мюнхен клуби 22 ёшли словениялик форвардни Ҳарри Кейннинг потенциал давомчиси сифатида кўрмоқда.
“Бавария” ўтган ёзда Бенжаминни сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ томонлар келиша олишмаган.
"РБ Лейпциг" ҳужумчи трансферидан камида 100 миллион евро олишга ҳаракат қилади. Футболчига “Арсенал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумда Шешко барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.