«Бавария» ПСЖ вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
ПСЖ клуби вингери Брэдли Баркола фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчига «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби ушбу трансферни жорий ёзда амалга ошириш имкониятини кўриб чиқяпти.
Шунингдек, унга “Арсенал” жамоаси ҳам Баркола қизиқмоқда.
Жорий мавсумда Баркола ПСЖ сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист